Маълумот

         «Hilal Travel» масъулияти чекланган жамияти Ўзбекистонда туризм индустриясини ривожлантириш, юртимиз аҳолиси ҳамда чет эллик сайёҳлар учун Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб, шунингдек, юртимиз фуқаролари учун эса бутун дунё бўйлаб туристик саёҳатлар ташкил қилиш билан шуғулланади.
Компаниянинг асосий фаолияти Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сайёҳлик фаолиятини ташкил этиш ва шу билан боғлиқ хизматларини кўрсатишга қаратилган бўлиб, қуйидагиларни кўзда тутади:

•  дунёнинг барча мамлакатларидан Ўзбекистонга туристларни жалб этиш;
•  сайёҳларга хизмат кўрсатиш маданияти ва сифатини жаҳон андозалари даражасига кўтариш;
•  Ўзбекистоннинг тарихий, диний, миллий-маданий меросини, туризм салоҳиятини реклама қилиш;
•  ихтисослашган туризм соҳаси кадрларини тайёрлаш ва уларни ўқитиш тизимини ташкил этиш;
•  асосий йўналиш сифатида зиёрат туризми хизматларини таклиф қилиш, юртимизга ташриф буюрган зиёратчиларга  барча қулайлик ва шароитларни яратиб бериш, зарур ҳолларда «ҲАЛОЛ» стандарти талабларига жавоб берадиган сервис хизматларини кўрсатиш, Ватанимиз ва Ислом тарихини яхши биладиган юқори малакали кадрларни (гидларни) жалб этиш, уларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш;
•  тарихий меъморчилик обидалари ҳамда машҳур зиёратгоҳлар учун ихтисослашган, мавсумий ва тематик сайёҳлик йўналишларини ташкил қилиш;
•  туризм соҳасига оид инвестицияларни жалб этиш, жумладан, сайёҳлик ҳудудларида меҳмонхоналар қуриш, юқори даражадаги сервис хизматларини кўрсатиш; махсус, қулай автобус ва микроавтобусларда транспорт хизматларини йўлга қўйиш ҳамда уларни ижарага бериш, чет эллик фуқароларнинг сайёҳат ва зиёрат мақсадида Ўзбекистонга келиши, шунингдек, саёҳат талаби юқори бўлган хориж мамлакатларига ўзбекистонлик туристларни етказиш учун авиакомпаниялар билан ҳамкорликда чартер хизматларини йўлга қўйиш;
•  дунёдаги етакчи туристик компаниялар билан алоқаларни ривожлантириш; улар билан ўзаро тажриба алмашиш, қўшма корхоналар очиш, соҳага оид конференциялар, кўргазмалар ҳамда инфотурларни ташкил этиш ва уларда расман иштирок этиш.


       «Hilal Travel» туризм компаниясининг фаолият йўналиши биринчи навбатда мусулмон давлатлардан келган сайёҳлар учун буюк алломалар юрти бўлмиш Ўзбекистоннинг дунёга машҳур тарихий, маърифий зиёратгоҳлари бўйлаб саёҳатлар уюштириш, уларни халқимизнинг бой диний, маданий-маърифий мероси билан таништиришга қаратилган. Хусусан, компания сайёҳларга хизмат кўрсатиш маданияти ва сифатини жаҳон андозалари даражасига кўтариш, Ўзбекистоннинг тарихий, диний, миллий-маданий меросини, туризм соҳасининг салоҳиятини реклама қилиш, мусулмон сайёҳлар учун Тошкентда «Ҳазрати Имом» мажмуасида сақланаётган ҳазрати Усмон мусҳафи, Самарқандда Имом Бухорий, Имом Мотуридий мақбараси, Регистон майдонидаги «Улуғбек», «Тиллакори» ва «Шердор» мадрасалари, Бухородаги етти пир зиёратгоҳлари, «Мир Араб» мадрасаси ва шу каби дунёга машҳур тарихий-меъморчилик мажмуалари, ёдгорликлар ва қадамжолар катта қизиқиш уйғотишини ҳисобга олиб, уларга юксак савиядаги профессионал туризм хизматлари кўрсатишни ўз олдига устувор вазифа қилиб қўйган.

 

Серқуёш  Ўзбекистоннинг сўлим гўшалари, қадимий обидалари, табаррук зиёратгоҳлари, машҳур  уламолари, юксак қадриятлари, миллий маданияти ҳамда ўзига хос урф-одатлари ҳақида янги саҳифа очинг.

 

 

«HILAL TRAVEL» MChJ

 

© 2015 - 2019 HILAL TRAVEL MChJ / O'zbekiston, Toshkent, Chilonzor 16, 11, 29 uy, 100135

Тел.: (+99899) 879 66 66, (+99893) 568 77 33. faks: (+99871) 271-6560.

Website: www.hilaltravel.uz  www.hillaltravels.com

E-mail: Bu email salgysy spamlardan goranýar. Görmek üçin JavaScript Administrator tarapynyň doly işleýişi üçin hökman işletmeli bolarsyňyz., Bu email salgysy spamlardan goranýar. Görmek üçin JavaScript Administrator tarapynyň doly işleýişi üçin hökman işletmeli bolarsyňyz.

UZBEKISTAN WEATHER