Бухоро

Бухоро

Бухорои шариф –Ислом оламининг машҳур қадимий шаҳарларидан бири. Ўрта аср араб манбаларида Бухоро «ал-Мадина ас-суфрийя» (Мис шаҳар), «Мадинат ат-тужжор» (Савдогарлар шаҳри), «Фохира» (Фахрли шаҳар) каби номлар билан тилга олинган.

Бухоро 709 йили  фатҳ этилган, IX-X асрларда  сомонийлар пойтахти бўлиб, «Қуббатул Ислом», Ислом динининг гумбази, деб эътироф этилган.  Буюк ипак йўли чорраҳасида жойлашган. Бухорода 100 дан ортиқ йирик тарихий меъморий ёдгорликлар: Бухоро арки, Минораи калон, Масжиди калон, Мир Араб мадрасаси,  Чор минор каби кўплаб исломий тарихий ёдгорликлар сақланган.

         Абу Ҳафс Кабир Бухорий,  Имом Бухорий, Ибн Сино, Наршахий, Абдухолиқ  Ғиждувоний, Хўжа Муҳаммад Ориф, Хўжа Муҳаммад Анжир Фағнавий, Хўжа Али Ромитоний, Хўжа Муҳаммад Бобойи Самосий, Сайид Мир Кулол, Баҳоуддин Нақшбанд, Сайфиддин Бохарзий каби алломалар яшаб, ижод этганлар.

UZBEKISTAN WEATHER